NAMANGANDONMAHSULOTLARI

Э Ъ Л О Н ! “Намангандонмаҳсулотлари” АЖ акциядорлари диққатига

“Намангандонмаҳсулотлари” АЖ акциядорларининг 2023 йил молия-ҳўжалик якунлари бўйича 2024 йил 28 март пайшанба куни соат 14-00 да бўлиб ўтадиган акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Жамият мажлислар залида Жамият акциядорларининг 2023 йил молия-хўжалик якунларига бағишланган ҳисобот Умумий йиғилиши ўтказилади.

Акциядолар реестри ёпилган сана: 1.03.2024 й. 20.03.2024 йил.

Реестрни ёпиш учун асос: Жамият кузатув кенгашнинг 27.02.2024 йилдаги қарори.

ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ: 

  1. Жамиятнинг 2023 йил молия-ҳўжалик фаолияти якунлари бўйича бажарилган ишлар тўғрисида Кузатув кенгаши раисининг ҳисоботи.
  2. Жамиятнинг 2023 йил молия-ҳўжалик фаолияти якунлари ва Бизнес-режанинг бажарилиши тўгрисида жамият раисининг ҳисоботи.
  3. 2023 йил якуни бўйича жамиятни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директорнинг ҳисоботи эшитиш.
  4. Жамиятнинг йиллик баланси ва молиявий натижалари тўгрисида жамият бош ҳисобчисининг ҳисоботи.
  5. Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи.
  6. Жамиятнинг 2023 йилги молия-ҳўжалик фаолияти якунлари бўйича ўтказилган ташқи аудиторлик ҳулосаси кўриб чиқиш.
  7. Корхоналарда харидлар жараёнининг шаффофлиги асослиги шу жумладан маҳаллий маҳсулотларнинг сифат ва нарҳ бўйича белгиланган параметрларига мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда импорт ҳаридларини шунингдек, валюта ресурсларидан самарали фойдаланиши  тўғрисида ташқи аудит ҳулосасини кўриб чиқиш.
  8. Корпоратив бошқарув Кодекси талабларига мувофиқ жамиятда 2023 йил якуни бўйича мустақил ташкилот номидан ўтказилган корпоратив фаолиятни баҳолаш  ҳулосасини эшитиш.
  9. Жамиятнинг 2023 йил якуни бўйича жамиятнинг иҳтиёрида қолган соф фойда тақсимоти.
  10. Жамиятнинг 2024 йил учун Бизнес-режасини тасдиқлаш.
  11. Жамиятнинг Кузатув кенгаши аьзоларининг янги таркибини сайлаш.
  12. Тафтиш комиссиясини янги таркибини сайлаш.
  13. Жамиятнинг “Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги Низомга ўзгартиришлар киритиш.

Акциядорлар умумий йиғилишига шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан, вакиллар белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан қатнашишларини сўраймиз (жисмоний шахс акциядорларнинг вакиллари нотариус орқали расмийлаштирилган ишончнома билан, юридик шахслар акциядорлар вакили юридик шахс раҳбарининг имзоси ва юмолоқ мухри билан тасдиқланган бўлиши лозим).

                                                                                                    Жамият кузатув Кенгаши