NAMANGANDONMAHSULOTLARI

Умумхалқ ҳашар!

Халқимиз маънавиятини юксалтиришда миллий урф-одат ва удумларимиз, уларнинг замирида мужассам бўлган ҳамжиҳатлик, турли муаммоларни биргалашиб ҳал қилиш каби ибратли қадриятлар катта ўрин тутади.

Айниқса, ҳашар маънавий ҳаётимизнинг узвий қисмига айланиб кетган, десам хато бўлмайди. Қолаверса, ҳашар неча асрлар давомида кишилар ўртасидаги бир-бирига ўзаро ёрдам, инсонпарварлик, олижаноблик, саховатпешалик каби эзгу туйғуларни ёшлар онгига сингдиришга хизмат қилиб келмоқда.

Шу билан бирга ҳашар маҳаллаларда ўзаро ҳурмат, дахлдорлик, меҳр-оқибат ришталарини янада мустаҳкамловчи миллий қадриятларимиздан биридир. Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш асносида халқимиз орасида ўзаро меҳр-оқибат, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, барча ҳудудларга ободлик, озодалик шукуҳини бағишлашда ҳашар тадбирлари барчамизга ўзгача руҳ беради.

Аслида ҳашарни ҳар бир инсон, энг аввало, ўзи яшаб турган хонадони, ҳовлисини саранжом-саришта қилишдан бошлайди. Сўнгра маҳалла, овуллар, қишлоқ ва шаҳарлар, кўчалар, бир сўз билан айтганда, бутун мамлакат бўйлаб ёйилиб, миллий умумҳаракатга айланади.

uza.uz