NAMANGANDONMAHSULOTLARI

Эълон! “НАМАНГАНДОНМАҲСУЛОТЛАРИ” АЖ акциядорлари диққатига

“Намангандонмаҳсулотлари”АЖ акциядорларининг 2019 йил молия ҳўжалик якунлари бўйича 2019 йил 27 март жума куни соат 10-00 да бўлиб ўтадиган акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Жамият мажлислар залида Жамият акциядорларининг 2019 йил молия хўжалик якунларига бағишланган ҳисобот Умумий йиғилиши ўтказилади.

Акциядолар реестри ёпилган сана: 05.03.2020 й. 20.03.2020 йил.

Реестрни ёпиш учун асос: Жамият кузатув кенгашнинг 05.03.2020 йилдаги 11-сонли қарори.

Йғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

“Намангандонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг 2019 йил молия хўжалик якунларига бағишланган ҳисобот Умумий йиғилишининг

         КУН ТАРТИБИ

1.Жамиятнинг 2019 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича бажарилган ишлар тўғрисида кузатув кенгаши раисининг ҳисоботи.

2.Жамиятнинг 2019 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ва Бизнес режасининг бажарилиши тўғрисида жамият раисининг хисоботи.

3.Жамиятнинг йиллик баланси ва молиявий натижалари тўғрисида жамият бош ҳисобчисининг ҳисоботи.

4.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги ПҚ-4426-сонли қарори талабларига мувофиқ 2019 йил якуни бўйича бошқарув расининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директорининг ҳисоботи.

5.Корхоналарда харидлар жараёнининг шаффофлиги асослиги, шу жумладан, маҳаллий маҳсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда импорт харидларини, шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши тўғрисида ташқи аудит хулосасини кўриб чиқиш.

6.Жамият балансида улуши бўлган нон, макарон, қандолат ишлаб чиқариш ва транспорт хизмати кўрсатувчи корхоналардан ташқари, барча турдаги корхоналар ҳамда бўш турган бино ва ишноотларни қонунчиликда белгиланган тартибда сотиш.

7.Жамиятнинг 2019 йил молия-хўжалик фаолияти юзасидан ўтказилган аудит текшируви хулосасини тинглаш.

8.Жамиятнинг 2019 йил якуни бўйича жамиятнинг ихтиёрида қолган соф фойда тақсимоти ва дивидент миқдорини белгилаш.

9.Жамиятнинг 2020 йил учун Бизнес режасини тасдиқлаш.

10.Жамият кузатув кенгаши аъзоларининг янги таркибини сайлаш.

11.Жамият ижро этувчи органи раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасини узайтириш.

12.Жамият кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги Низомда киритилган ўзгартириш тўғрисида.

13.Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича миллий ва халқаро стандартлар асосида ўтказиладиган ташқи аудитни Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунига асосан амалга ошириш.

Акциядорлар умумий йиғилишига шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан, вакиллар белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан қатнашишларини сўраймиз (жисмоний шахс акциядорларнинг вакиллари нотариус орқали расмийлаштирилган ишончнома билан, юридик шахслар акциядорлар вакили юридик шахс рахбарининг имзоси ва юмолоқ мухри билан тасдиқланган бўлиши лозим.)

Жамият Кузатув Кенгаши