NAMANGANDONMAHSULOTLARI

ЖАМИЯТ ҲАҚИДА

Жамият тўлиқ номи
“НАМАНГАНДОНМАҲСУЛОТЛАРИ” Акциядорлик жамияти

Жамият жойлашган ери
Ўзбекистон Республикаси, Наманган вилояти, Наманган шаҳри, Темирйўлчилар кўчаси, 5-уй

Жамият тарихи
1995 йил – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 22 апрелдаги “Ўздонмахсулот” Давлат Концернини “Ўздонмаҳсулот” Давлат акциядорлик Корпорациясига қайта тузиш тўғрисида”ги ПФ-840-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1994 йил 23 февралдаги “Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 88-сонли қарори асосан “НАМАНГАНДОНМАҲСУЛОТЛАРИ” давлат корхонаси негизида “НАМАНГАНДОНМАҲСУЛОТЛАРИ” Очиқ турдаги акциядорлик жамияти ташкил топилди.
2016 йил – “НАМАНГАНДОНМАҲСУЛОТЛАРИ” Акциядорлик жамияти шаклида қайта рўйхатдан ўтказилди.

Жамият фаолиятнинг мақсади ва соҳаси (асосий йўналишлари)
Жамиятнинг асосий мақсади умумҳўжалик фаолиятидан фойда олиш ҳисобланади.
Жамият фаолиятининг соҳаси қуйидагилардан иборат:
–  ун ишлаб чиқариш ва сотиш;
–  омухта ем ишлаб чиқариш ва сотиш;
–  уруғлик буғдой тайёрлаш ва сотиш.

Устав фонди
Жамият устав фонди 564 375 000 сўмни ташкил қилади ҳамда номинал қиймати 3 000 сўм бўлган 188 125 дона, шундан  186 817 дона оддий ва 1 308 дона имтиёзли, акциядорлар олган акцияларга (жойлаштирилган акцияларга) бўлинган.

Ташкилий тузилмаси
Жамият юқори бошкарув органи –  жамият акциядорларнинг Умумий йиғилиши.
Жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш бошқарув органи (қонунчилик ва жамият Устави билан акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалаларни хал этиш бундан мустасно) – жамият Кузатув кенгаши.
Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш бошқарув органи – жамият ижроия органи, Бошқарув Раиси.
Жамиятнинг фаолиятини назорат қилувчи органлари – жамият Тафтиш комиссияси (Тафтишчи), Ички аудит хизмати ва Корпоратив маслаҳатчиси.

Инфратузилма
Жамият ер майдони 6,2 гектарни ташкил килади. Жамият ҳудудида маъмурий биноси, тегирмон, омухта-ем цехи, упуғлик цехи, тайер маҳсулот омбори, ғалла қабул қилиш омбори ва бошқа инфратузилмавий объектлар мавжуд.