2018 йилда “Ўздонмаҳсулот” АК тизим корхонлари томонидан жами қиймати 44,1 млн.долларлик 67 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши кўзда тутилган, жумладан, 27 та лойиҳа – буғдой ва шоли донини сақлаш ва шамоллатиш учун механизациялашган металл сиғимлар (540 минг тн), 18 та лойиҳа – шоли қайта ишлаш цехларини ташкил қилиш. (бир йилда 576 минг тн.), 4 та лойиҳа – дон сақлаш учун айвонлар қуриш, 3 та лойиҳа – тегирмон цехларини қуриш, 5 та лойиҳа - омихта ем цехларини қуриш, 2 та лойиҳа - нон цехларини қуриш, 1 та лойиҳа – полипропилен қоп ишлаб чиқариш цехи қуриш, 7 та лойиҳа – тегирмон цехларини модернизация қилиш. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 октябрдаги 876-сонли қарорига мувофиқ “Ўздонмаҳсулот” АК тизим корхоналари томонидан давлат эҳтиёжлари учун шоли дони қабул қилиш ва қайта ишлаш белгиланди. Давлат эҳтиёжлари учун қабул қилинадиган буғдой ва шолини жойлаштириш ва сифатли сақлаш мақсадида Республика ҳудудларида замонавий технологиялар асосида механизациялашган металл ёпиқ сиғимлар қуриш бўйича Испаниянинг “Силос Кордоба” компанияси билан 2018 йил 2 февралда “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” (7та), “Навоийдонмаҳсулотлари” (6та) ва “Дунё-М” (2та) жами 15 та комплект учун (300 минг тн.) 10,5 млн.долларга шартномалар имзоланди. Ундан ташқари ички ва ташқи бозорларга сифатли гуруч маҳсулотлари етказиб бериш мақсадида тизим корхоналарда шоли донини қайта ишлаш цехларини ташкил қилиш учун Хитойнинг “Лушан Вин” компанияси билан 2018 йил 15 февралда “Сурхондарёдонмаҳсулотлари” (3та), “Навоийдонмаҳсулотлари” (3та), “Дунё-М” (3та), “Бухородонмаҳсулотлари” (3та), “Жума элеватори” (3та) ва “Учқўрғон дон маҳсулотлари” (3та) жами 18 та линия учун (йиллик қуввати 576 минг тн.) 3,4 млн.долларга шартномалар имзоланди. Ҳозирда ушбу импорт шартномалар белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилмоқда.