99869-000-0000 info@namdon.uz
КУТИЛМОҚДА...

Бутунжаҳон ерни мухофаза қилиш куни

25

Декабрь

ОВОЗЛИ МЕНЮ

200-00-76

Kompaniya faoliyati masalalari bo‘yicha yagona tеlеfon raqami:

(0371) 233-27-25

Faks: (0371) 233-69-64

Yagona ishonch tеlеfoni:

(0371) 256-46-26

Faks: (0371) 233-69-64

Arxiv hujjatlari bo'yicha murojaat uchun:

(0371) 256-49-50

(0371) 256-74-85

АНОНС

Анонслар мавжуд эмас.

Тел: (0 371) 256-74-87

Ғалла ҳосили йиғим-терим мавсуми бошланди

01.06.2018 | Кўрилди: 356 | Янгиликлар

2018 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини ўз вақтида ва қисқа муддатларда сифатли йиғиштириб олиш ҳамда давлат ресурсларига ғалла сотиш бўйича тузилган контрактатсия шартномаларини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб олиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 29 майдаги ПҚ-3754-сонли қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорга кўра, “Ўздонмаҳсулот” аксиядорлик компанияси томонидан давлат эҳтиёжлари учун дон қабул қилиш мавсумида корхоналардан тайёрланган дон миқдори тўғрисида олинаётган маълумотларни таҳлил қилиш учун компанияда “Ғалла штаби” ташкил этилди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018 йилда қишлоқ хўжалик экинларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирлари ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида”ги 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3281-сонли қарорига асосан, “Ўздонмаҳсулот” АК таркибидаги тизим корхоналарига қарашли дон қабул шахобчаларида мавсум олдидан ободонлаштириш ишлари олиб борилган. 
Қайд этиш жоизки, дон тайёрлаш даврида давлат ресурслари учун тайёрланаётган доннинг сифати ва миқдори устидан мониторинг юритиш учун компания мутахассислари ҳудудларга бириктирилди. 
Жорий йилги ғалла ҳосилининг нес-нобуд бўлиши олдини олиш, дон қабул қилишда шаффофликни таъминлаш мақсадида онлайн режим йўлга қўйилди. 
Таъкидлаш лозимки, республикамизнинг барча вилоят ва туманларидаги фермер хўжаликларида 2018 йилги бошоқли дон экинлари ҳосилини ўз вақтида ва қисқа муддатларда сифатли йиғиштириб олиш ишлари жадал олиб борилмоқда. 




Манбаа: uzdon.uz

© 2019    "Намангандонмахсулотлари" АЖ
Яндекс.Метрика